Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилояти ҳокимлиги журналистлардан яшириб ўтказилган сессия бўйича муносабат билдиролмади

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги журналистлардан яшириб ўтказилган сессия бўйича муносабат билдиролмади

11 ноя 2022
1 577
МАҲАЛЛИЙ

Эсингизда бўлса, шу йилнинг 1 ноябрь куни ахборот сайтимизда "Журналистлардан "яшириб" ўтказилаётган сессия: Ҳокимлик қачон ОАВга "очиқ" бўлади?" номли хабар эълон қилинганди.

Хабарда Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилгани, сессия ўтказилиши ҳақида ҳеч қаерда хабар бермаган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати сессияда ОАВ вакиллари иштирок этганини ёзиб чиқанни айтилади.

Шунингдек, ҳокимлик сессияда қайси ОАВ вакиллари иштирок этганини ва улар қай тартибда сессияларга киритилиши ҳақида тушунтириш бериши кераклиги ҳақида ҳам фикр билдирилган.

Мазкур хабар юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирмади. Балки, ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг ўзи тушунтириш берар. Журналистларнинг сессияларга киритилиши бўйича ҳокимликда қандайдир тақиқ борми? Яна ўша савол: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қачон ОАВга очиқ бўлишни ўрганади?

Яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш даркор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига кўра, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши сессиялари телеканаллар ва тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилиши керак. Аммо бу вазифа зиммасида бўлган ҳокимлик ахборот хизмати сессия бўлаётган пайтда жонли эфирни ярмидан узиб қўйди.

Бу эса Президент фармонига нисбатан зид ҳаракатдир.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: