Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Журналистлардан "яшириб" ўтказилаётган сессия: Ҳокимлик қачон ОАВга "очиқ" бўлади?

Журналистлардан "яшириб" ўтказилаётган сессия: Ҳокимлик қачон ОАВга "очиқ" бўлади?

01 ноя 2022
2 002
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Сессия ўтказилиши ҳақида ҳеч қаерда хабар бермаган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати эса сессияда ОАВ вакиллари иштирок этганини ёзмоқда.

Одатда муҳим масалалар муҳокама этилаётган сессияларда албатта оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштироки таъминланиши керак. Чунки, ОАВ жамоатчилик назоратининг муҳим бўғини ҳисобланади. Бугун айрим депутатлар сессияларда жим туриб, ҳокимлик қарорларини бир овозда тасдиқлаб юбораётган бир пайтда мустақил журналистлар фикри инобатга олинса яхши бўлар эди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати эса сессия ўтказилиши ҳақида бирор расмий тармоғида ёки сайтда маълумот жойлаштирмади. Эълон бермади. Ҳокимликнинг расмий экани айтилаётган "Qashqadaryo.uz" сайтида ҳам бу ҳақида маълумот йўқ. Чунки бу сайт бир неча кундан бери ишламаяпти.

Бу биринчи ҳолат эмас, "Nasafnews" мухбирлари муҳим сессиялар ҳақида сессия ўтказиб бўлинганидан кейин, ҳокимлик ахборот хизмати томонидан "ўраб" ёзилган кичик "хабарчалар" орқали хабар топмоқда. Қолаверса, ОАВ вакиллари иштирок этгани ҳақида бонг урилмоқда. Ҳокимлик сессияда қайси ОАВ вакиллари иштирок этганини ва улар қай тартибда сессияларга киритилиши ҳақида тушунтириш бериши лозим. 

Умуман бу ерда ягона савол барибир очиқ қолади. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қачон ОАВга очиқ бўлишни ўрганади?

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: