Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Деҳқонобод тумани ҳокимлигида янги маслаҳатчи лавозими жорий этилди

Деҳқонобод тумани ҳокимлигида янги маслаҳатчи лавозими жорий этилди

17 ноя 2022
1 357
МАҲАЛЛИЙ

Деҳқонобод туманида "Яшил макон" ва "Обод қишлоқ" дастурлари бажарилишини назорат қилиш бўйича туман ҳокимининг маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Бу борада туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, ушбу жорий этилаётган туман ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимининг меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бу лавозимга соҳани яхши тушунадиган, кўп йиллик тажрибага эга, маъсулиятли номзод танлаб олиш белгиланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: