Қарши тумани ҳокимлигида янги ўринбосарлик лавозими жорий этилди
Қарши тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Гелдиев Мансур Шербоевич тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Мансур Гелдиев 1987 йилда Қарши туманида туғилган. 2012 йилда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти (бакалавр даражаси) ҳамда 2014 йилда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти магистратурасини тамомлаган.Маълум бўлишича, инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосар лавозими "2022 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Президент фармони асосида Қашқадарё вилояти бўйича Қарши тумани ва Нишон туманларида ташкил этилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
У ҳозиргача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Косон тумани ҳокими ўринбосари мактабгача таълим бошқармаси бошлиғига ўринбосар бўлди
Бошқарма бошлиғи ҳам Косон тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.