Қашқадарёлик эркак Тошкентга қочиб кетган хотинини мажбурлаб олиб келди
Ижтимоий тармоқларда 2 нафар эркак аёлни куч ишлатиб автомашинага ўтказиб олиб кетган видеотасвир юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор-текширув ўтказилди.
Маълум бўлишича, видеотасвирда жорий йилнинг 24 ноябрь куни Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида 1992 йилда туғилган Д.Ш. отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга давлат рақами 70 Р 300 SА бўлган Tracker русумли автомашинасига турмуш ўртоғи 2000 йилда туғилган М.А.ни куч ўтказиб номаълум томонга олиб кетган ҳолати акс этган.Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли 1 нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб, уйдан чиқиб Тошкент шаҳрига кетиб қолганлиги, уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топганлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борганлиги аниқланди. Ҳозирда M.A. ва фарзанди оила даврасида соғ-саломат эканлигини маълум қилинди.
Ўхшаш янгиликлар:
Касбида эри билан жанжал қилган аёл 3 нафар фарзанди ва ўзининг жонига қасд қилмоқчи бўлди
Профилактика инспектори чўкиб кетаётган аёлни магистраль каналдан қутқариб олди
Косонда 500 млн сўм сохта пулларни 125 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сохта пулларни манзил калониясидаги маҳкум вояга етмаган фарзанди орқали етказиб берган.