Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муротжон Азимов: "Мен ҳам Президентимизга берган ваъдамни бажаришим керак"

Муротжон Азимов: "Мен ҳам Президентимизга берган ваъдамни бажаришим керак"

24 ноя 2022
1 981
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокими, Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят кенгаши раиси Муротжон Азимов навбатдаги йиғилишда жорий йил 9 ойида вилоятда 552 та коррупцион жиноятлар содир этилиб, ушбу тоифадаги жиноятлар 2021 йилга нисбатан 114 тага ошганини очиқлади.

"Коррупцияни олини олишда рақамни катта-кичиклиги муҳим. Бу соҳада рақам ўз сўзини айтади. Ўтган 9 ой давомида тегишли органлар билан биргаликда соҳаларни коррупциядан тозалашни жадаллик билан олиб бормаганимизда кўплаб маблағлар ўз-ўзидан порахўрларни чўнтагига тушган бўлар эди. Биз шу маблағларни давлатга қайтардик. Давлат эса халқ фаровонлигига сарфлаш орқали халқни рози қилишдан манфаатдор.

Президентимиз ҳам "Тасаввур қилинг, давлат қанчадан-қанча пулларни йўқотмоқда! Бу пулга қанча мактаб, қанча боғча ва йўл қуриш мумкин эди. Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?", дея кўп бора таъкидлаганлар. Мен ҳам Президентимизга берган ваъдамни бажаришим керак",- деди Муротжон Азимов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: