Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муротжон Азимов яна коррупция ҳақида гапирди

Муротжон Азимов яна коррупция ҳақида гапирди

26 авг 2022
2 524
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё  вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари иштирок этишиб, 2022 йил иккинчи ярим йилликда бу иллатга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури лойиҳаси муҳокама этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш бошқармалари, ҳамда Марказий банк ҳудудий бошқармаси каби бир нечта ташкилот раҳбарларининг мазкур соҳада олиб бораётган ҳисоботлари тингланди. Мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича таклифлар билдирилди.

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими "Ҳар бир раҳбар коррупцияга қарши курашишда ўзи ташаббус кўрсатиб, намуна бўлмоғи лозим" ,- дея фикр билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг баҳор ойларида Муротжон Азимов Қашқадарёда коррупцияга қарши муросасиз кураш бошланганини эълон қилганди. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: