Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури бўйича ажратилган кредитлар юзасидан қилинган ўйинлар фош бўлмоқда

Қашқадарёда "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури бўйича ажратилган кредитлар юзасидан қилинган ўйинлар фош бўлмоқда

29 июл 2022
2 605
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қашқадарё вилоятида Президент қарори ҳамда «Ҳар бир оила тадбиркор» дастурига асосан кредитларнинг ажратилиши аҳволи юзасидан ўрганиш ўтказилди. 

Ўрганиш натижасида мазкур йўналишдаги кредитлар мақсадсиз ишлатилаётгани, таъминотчи корхоналар томонидан кўзда тутилган товар ва ашёлар фуқароларга етказиб берилмагани аниқланди.

Жумладан, 3 та тижорат банки (Халқ банк, Агробанк, Микрокредит банк) мижозларига 2022 йил 1-чорагида ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан 15 та таъминотчига 392 нафар мижоз бўйича 11 млрд. 548 млн. сўм ўтказиб бергани, аммо, ушбу кредит йўналиши бўйича етказиб берилган товарлар бўйича таъминотчиларнинг кирим ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, яъни ажратилган кредитлар мақсадсиз йўналтирилгани маълум бўлди.

Қонунбузилишлар юзасидан 5 та таъминотчининг раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди. Қолган 10 та таъминотчи ва бошқаларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: