Қаршида 5 маротаба судланган шахс 1000 АҚШ доллари билан қўлга тушди
2022 йил 15 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят-қидурув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятчилика қарши курашиш бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Аниқ бўлишича, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Қарши темирйўл узелига бошқа фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига пора тариқасида 3000 АҚШ доллари талаб қилган ва бу пуллардан 1000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси ва 211-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, фуқаро турли жиноятлар билан шу кунгача 5 маротаба судланган.