Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Шаҳрисабзда дарё муҳофазасига олинган ерни 20 минг долларга сотаётган шахс қўлга тушди

Шаҳрисабзда дарё муҳофазасига олинган ерни 20 минг долларга сотаётган шахс қўлга тушди

27 авг 2022
1 185
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро М.А. фуқаро Б.И.га тумандаги дарё муҳофазасига олинган 20 сотих ер майдонини 20 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 200 млн сўмини олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: