Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Чироқчида фермер хўжалиги ерига уй қурган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Чироқчида фермер хўжалиги ерига уй қурган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

03 дек 2022
1 120
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чироқчи туман бўлими ва Кадастр агентлигининг Чироқчи туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган

Текширувда "Мустақиллик" МФЙдаги "Б.Ж." фермер хўжалигига пахта-ғаллачилик ва чорвачилик-боғдорчилик йўналиши учун ижарага берилган ер майдонининг 48 сотихини 4 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қураётганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: