Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Суюнов аҳоли қўнғироқларига жавоб бермаган диспетчерлик хизмати ходимларини жазолади

Суюнов аҳоли қўнғироқларига жавоб бермаган диспетчерлик хизмати ходимларини жазолади

10 дек 2022
1 527
МАҲАЛЛИЙ

Бугун Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов ва ҳоким ўринбосарлари туман электр тармоқлари корхонасида бўлиб, навбатчилик гуруҳлари ва диспетчерлик хизматининг ишчи ходимлари билан учрашди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда туман ҳокими аҳоли қўнғироқларига ўз вақтида жавоб бериш ва сифатли хизмат кўрсатиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, корхона ишчи ходимларини масъулиятини ошириш бўйича огоҳлантирилди ҳамда аҳоли қўнғироқларига жавоб бермаган диспетчерлик хизмати ходимлари интизомий жавобгарликка тортилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: