Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Кўкдала туманида жойлашган туғруқ бўлимидаги вазият ўрганилди

Кўкдала туманида жойлашган туғруқ бўлимидаги вазият ўрганилди

11 дек 2022
1 285
МАҲАЛЛИЙ

Бугун телеграм каналимиз орқали Кўкдала тумани Чиял ҳудудидаги туғруқхонада чироқ йўқлиги айтилаётган видеомурожаат эълон қилинганди. Кўкдала тумани ҳокимлиги ахборот хизмати туғруқхонадаги вазият ўрганилганини маълум қилди.

"Бироз аввал чироқ ўчгани айтилган туғруқ бўлимига туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ бориб, вазиятни ўрганишди. Ўрганиш натижасида маълум бўлишича, 11 декабрь куни тонги 03:30 атрофида электр тармоғидаги кучланиш сабабли электр таъминотида узилиш кузатилган. Аммо туғруқхонада иситиш тизими (отопления)да узилиш бўлмаган ва айни дамда ишлаб турибди.

Ҳозирда Қашқадарё ҲЭТК ходимларининг тезкор ҳаракатлари билан электр таъминотидаги узилишни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Айни дамда туғруқхонада 8 нафар чақалоқ бўлиб, шулардан 7 нафари туғилганига 3 кундан ортиқ муддат бўлганлиги сабабли уйига жавоб берилди, 1 нафари эса марказий касалхона туғруқ бўлимига кўчирилди.

Шунингдек, тумандаги бошқа ҳудудларда ушбу ҳолат такрорланмаслиги учун барча тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўз вақтида қўшимча генератор (движок)ни ишга туширмай, муаммога совуққонлик билан қараган туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига интизомий чора кўрилди",- дейилади хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: