Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Сардор Умурзоқов газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинганини айтди

Сардор Умурзоқов газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинганини айтди

11 дек 2022
2 018
МАҲАЛЛИЙ

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида танқидий руҳда ўтказилган.

Унда, жумладан, қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.

Йиғилишга видеоконференция алоқа шаклида иштирок этган Қашқадарё вилояти ҳокими ва вилоят раҳбарлари тиббий ниқобда кўриниш берди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: