Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Миришкордаги боғчада жанжал: собиқ мудира ҳушидан кетди

Миришкордаги боғчада жанжал: собиқ мудира ҳушидан кетди

12 дек 2022
1 595
МАҲАЛЛИЙ
2022 йилнинг 10 декабрь куни соат тахминан 10:20 ларда Миришкор тумани "Янги ариқ" МФЙда жойлашган 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида туман ҳокимлиги томонидан директор тайинлаш йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланган.

Шу муносабат билан 12-ДМТТга "Жейнов" МФЙда яшовчи фуқаролар ҳам келганда мактабгача таълим ташкилотининг собиқ директори А.Ш.нинг қон босими кўтарилиб кетиб, соғлиги ёмонлашган.

Ушбу жараёнда ўртадаги тушунмовчилик сабаб фуқаро А.Н. А.У.ни итариб йиқитиб юборган. Ҳолат бўйича хабар 2022 йилнинг 10 декабрь куни Миришкор туман ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган.
Ҳозирда Миришкор туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: