Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Президент селекторида Қашқадарёнинг айрим ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари яхши эмаслиги танқид қилинди

Президент селекторида Қашқадарёнинг айрим ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари яхши эмаслиги танқид қилинди

15 дек 2022
1 736
МАҲАЛЛИЙ

2022 йил давомида доимий бандлар сони Қашқадарё вилоятининг Китоб, Косон, Нишон туманларида камайган.

Тегишли вилоят ҳокимларига уч кун муддатда ушбу туман ҳокимларга нисбатан чора бўйича таклиф бериш топширилди.

Хусусий секторда фаолият кўрсатаётган  232 мингта корхонада ишчилар сони бор-йўғи 1 нафарни ташкил қилади. Бу дегани, улар ҳалиям “яширин иқтисодиёт” шароитида ишлаб, «конверт»да ойлик тўлаб келмоқда. 
Бундай ҳолат 47 та туманда энг юқори. Мисол учун, Миришкор туманида – 80 фоиз, Косон туманида  70 фоиз корхоналарда 1 та иш ўрни кўрсатилган.


Чакана савдо, йўловчи ва юк ташиш, қишлоқ хўжалиги хизматлари, меҳмонхона, ошхона, Ай-Ти, автомобиль таъмирлаш каби фаолиятлар бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилган.
Ушбу тумандаги корхоналарнинг ярмидан кўпи айнан шу фаолиятлар билан шуғулланади.


Лекин, бу туманлардаги корхоналар адолатли солиқ тўлаш ва давлат билан ҳамкорликка ўта олмаяпти.
Шунингдек, 25 ёшгача бўлганларни ишга қабул қилганда, тадбиркорлар 6 ой давомида ижтимоий солиқдан озод қилинди.


"Бу имтиёзлар айнан туманларда тадбиркорликни ривожлантиришга туртки беришга қаратилган-ку!
Лекин, ушбу туманларнинг ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ раҳбари нима билан банд? Нима учун, 70-80 фоиз корхоналарида 1 нафардан ходим ишлаётгани билан бирор марта қизиқиб кўрмаган?", - сўради давлатимиз раҳбари.


Вилоят ҳокимларига масъул идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бу туманларда сўров ўтказиб, ҳар бирига алоҳида ёндашувларни ишлаб чиқиш топширилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: