"Тайёр экин ерига эга топа олмаган туман ҳокими ўзи нима иш қилади?". Президент Қашқадарёдаги вазиятга тўхталди
Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда аҳолига тарқатиш учун белгиланган 100 минг гектар ернинг 4 минг гектарида экин экилмагани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Косонда – 1,2 минг гектар, Нишонда – 123 гектар, Ғузорда – 116 гектар ерларда экин экилмаган.
“Одамларимизни даромадли қилиш мақсадида бу ерларни озиқ-овқат экиш учун бўлиб бердик. Қачон бундай бўлган? Лекин, тайёр экин ерига эга топа олмаган туман ҳокими ўзи нима иш қилади?”, - деди Президент.
Ўтган даврда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 та туманда пасайган. Хизматлар соҳасида ҳам 15 та туманда ўсиш суръатлари паст.
“Майли, булар саноатни қила олмасин, четдан инвестиция олиб келишни билмасин, лекин хизматларни ривожлантириб, одамларни рози қилишга интилмаган туман ҳокимларининг ишлашга ҳаққи йўқ”, - деди давлатимиз раҳбари.
Бу туманлар ҳокимларининг 1-ўринбосарлари, иқтисодий идоралар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш топширилди. Ўн кун муддатда аниқ ҳисоб-китоблар билан 2023 йил учун аҳоли бандлиги бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Президент:Фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади
Вилоят ҳокимлари ва прокурорлар «боши билан» жавоб беради.
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманига борди (Фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Президент селекторида Қашқадарёда аҳвол оғир экани айтилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.
Президентнинг Кўкдала туманига ташрифи — суратларда
Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Қашқадарё вилоятига келди.