Президентга Қашқадарё вилояти ҳокими ҳисобот берди
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Энг аввало, давлатимиз раҳбари вилоятда бешта йўналишда - тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:
- вилоятда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали келгуси йилда 207 минг нафар иш ўрни яратиш зарур;
- саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкин;
- 22 та норуда конни ўзлаштириб, талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкони бор;
- пахтани чуқур қайта ишлаш даражасини 32 фоиздан 56 фоизга чиқариш учун кластерлар томонидан 2 триллион сўмлик 12 та лойиҳани якунлаш зарур;
- кимё, нефть-газ, энергетика тизимидаги йирик корхоналар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиб, 65 та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш лозим;
- 18 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаб, қўшимча 90 миллиард сўмлик маҳсулот етиштириш, 66 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, 300 миллион куб метрсувни иқтисод қилиш, 10,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонини қисқартириш ҳисобига, 32 минг оила бандлигини таъминлаш имконияти бор;
- ҳудудда марказлашган тоза ичимлик суви таъминотини келгуси йилда 60 фоизга етказиш лозим.
Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимов ҳудудни ривожлантириш ишлари ҳолати ва истиқболдаги мақсадлар юзасидан ҳисобот берди.
Масалан, 2022 йилнинг 9 ойида 12,5 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, уларнинг сони 55 мингтага етган, уларда 32 мингта янги иш ўрни яратилган.
2023 йилда маҳаллаларда 15 та "Обод маҳалла" марказларини ташкил этиш, хизматлар соҳасида 6,5 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.
5,2 минг тонна парранда гўшти, 450 тонна балиқ гўшти, 18 тонна ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик паррандачилик мажмуасини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Қарши шаҳрида лойиҳа қиймати 20 миллион долларлик бизнес марказини барпо этиш кўзда тутилган.
Вилоятга 50 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист ташриф бурган. "Саҳродан-музликкача" туризм магистралини яратиш режалаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"
Шунингдек, Президент электр энергияси, газ муаммосига ҳам тўхталди.
Президент 7 та вилоят ҳокимларини қатъий огоҳлантирди
Улар ичида Қашқадарё вилояти ҳокими ҳам бор.