Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «2022–2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор билан Қашқадарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
Комплекс дастурга асосан Қашқадарё вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,5 баравар, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 баравар, хизматлар ҳажми 2,9 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,2 бараварга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2022 йилдан кучга кирди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси”;
- Қашқадарё вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”;
- Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
- 2022 йилда Қашқадарё вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;
- Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.
Комплекс дастурга асосан Қашқадарё вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,5 баравар, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 баравар, хизматлар ҳажми 2,9 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,2 бараварга оширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.04.2022 йилдан кучга кирди.
Ўхшаш янгиликлар:
Президентнинг Кўкдала туманига ташрифи — суратларда
Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Қашқадарё вилоятига келди.
Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими лавозимига расман тасдиқланди
М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади
Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
"Nasafnews" танқидидан кейин Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги канализация сувлари дарёга оқизилаётганини тан олди
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.