Қарши шаҳрининг марказий кўчаларини ёритишда электр-энергиясидан қарздорлик 912 млн сўмни ташкил қилди
Қашқадарё вилояти ҳокимининг "Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг шаҳар марказий кўчаларини ёритишда ҳақиқатда ишлатилган электр-энергия харажатларидан вужудга келган қарздорликни қоплаш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, вилоят маҳаллий бюджетидан қарздорликни қоплаш билан боғлиқ харажатлар учун Қарши шаҳар ҳокимлиги бюджетига 912 млн сўм маблағ ажратилган.