Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборак туманига 200 млн сўмлик арча ўрнатилди

Муборак туманига 200 млн сўмлик арча ўрнатилди

21 дек 2022
1 621
МАҲАЛЛИЙ

Муборак туманида 200 миллион сўмга арча ва безаклар келгуси йилларда фойдаланиш учун ҳам сотиб олинди.

Маълум бўлишича, Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашининг қарори билан Муборак туманида яшовчи аҳолининг кайфиятини кўтариш, Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида туман ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда арча ўрнатиш ҳамда безатиш харажатларига 200 миллион сўм маблағ туман Ободонлаштириш бошқармасига ажратилган. 

Туманда 20 метрлик Янги йил арчасини ўрнатиш ва унга туташ ҳудудни байрамона безаш, гриланд чироқлар сотиб олиш ишлари бўйича тендер ўтказилган. Ушбу 20 метрлик арча ва барча безаклар Ободонлаштириш бошқармаси балансига кейинги йилларда ҳам фойдаланиш учун сотиб олинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: