Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муротжон Азимов маҳаллий бюджет пулидан Ғузорга 568 млн сўмлик экскаватор олиб берди

Муротжон Азимов маҳаллий бюджет пулидан Ғузорга 568 млн сўмлик экскаватор олиб берди

15 сен 2022
791
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ташаббуси билан Ғузор туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармасига махсус техника (экскаватор) олиб келинди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022 йил 20 июндаги қарорига асосан Ғузор туманида 3 та сув йиғиш ва тақсимлаш иншоати қуриш билан боғлиқ харажатлари учун 1 050,0 (бир миллиард эллик) млн. сўм маблағ ажратилган.


Ушбу маблағдан самарали фойдаланиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармасига махсус техника (экскаватор) олиш учун ауксион савдосига эълон берилган.
Ауксион савдосида ғолиб таъминотчи тадбиркорлар томонидан 568 млн. сўм маблағ эвазига ушбу махсус техника (экскаватор) олиб келинди. Шунингдек, тез кунда қувурларни пайвандлаш ускуналари ҳам олиб келиниши кўзда тутилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: