Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Нишонда кредитга олинган махсус техникалар ва ускуналарни сотиб юборган раҳбар 6 йилга қамалди

Нишонда кредитга олинган махсус техникалар ва ускуналарни сотиб юборган раҳбар 6 йилга қамалди

04 май 2022
1 879
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Нишон туманида кредит маблағи эвазига харид қилинган махсус техникалар ва ускуналарни сотиб, шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган МЧЖ раҳбарига жазо тайинланди.Бу ҳақда Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, "Нишон юлдузи томорқа хизмати" МЧЖга 27.04. 2020 йилда тузилган шартномага кўра «Агробанк» Нишон филиали томонидан 900 млн сўм кредит маблағи ажратилган.
Бу маблағ ҳисобига жамиятга «Беларус», «Жинма» русумли трактор, ер ҳайдовчи омоч, юк ташувчи мототехника, пуркагич, хашак ғамлайдиган ускуна, ер текислагич, ер ковлагич, кичик тракторлар сингари техника ва ускуналар харид қилинган. 


Жамият раҳбари Ғ.Панжиев эса банк кредити учун гаров таъминоти сифатида хатланган 319 602 000 сўмлик махсус техникаларни сотиб,  ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.


Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида Ғ.Панжиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167- ва 233-моддаларининг тегишли бандлари билан айбдор деб топилиб, унга 6 йил қамоқ ва 18 509 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: