Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилди
Касби тумани "Тинчлик" маҳалласидаги уйда ижарада яшаб келган аёл шу йилнинг 16 декабрь куни вафот этди.
"Nasafnews"га маълум бўлишича, 1994 йилда туғилгани тахмин қилинаётган аёл Ф.Д.нинг жасади ҳаммомдан топилган.
Аёл "Тинчлик" маҳалласидан "Қамаши" маҳалласига турмушга чиққан. Оилавий келишмовчилик туфайли яна ўзи яшаган "Тинчлик" маҳалласига қайтиб, 3 нафар боласи билан ижарада яшаб келган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан тегишли экспертиза тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
"Nasafnews" манбалари аввалроқ Касби тумани Майманоқ маҳалласида 23 ёшли келинчак ўз жонига қасд қилгани ҳақида ҳам хабар берганди.
Ўхшаш янгиликлар:
Касбида 23 ёшли келин вафот этди
У ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.
Қашқадарёда 27 ёшли эркак яшаш уйининг молхонасида ўзини осди
Марҳумнинг қайнотаси билан тортишуви бунга сабаб бўлгани айтилмоқда.