Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шаҳрисабзда метанга навбат кутиб "зерикканлар" жанжал қилди

Шаҳрисабзда метанга навбат кутиб "зерикканлар" жанжал қилди

22 дек 2022
1 193
МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Шаҳрисабз туманидаги метан "заправка"да содир бўлган жанжалнинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, шу куни тахминан соат 21:00ларда  вилоят ИИБ 102 тизимига Китоб тумани Сарой МФЙда яшовчи Р.А. телефон орқали хабар бериб, Шаҳрисабз туманидаги Янгиқишлоқ қишлоғида жойлашган метан "заправка"да 2 нафар нотаниш фуқаролар тортишаётганлигини  билдирган.

Мазкур хабар 2022 йилда 13 декабрь куни Шаҳрисабз туман ИИБда рўйхатга олиниб, туман ИИБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда, мурожаатчи Китоб тумани Сарой МФЙда яшовчи фуқаро Р.А. билан Шаҳрисабз шаҳар Чоштепа МФЙда яшовчи М.Ф. ўртасида жанжал келиб чиққани аниқланди.

Жанжалда ҳар икки фуқаро Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этгани аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келиш учун ЖИБ Шаҳрисабз туман судига юборилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: