Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Яккабоғда ҳоким ўринбосари фуқаро билан ярим тунда жанжал қилди
Яккабоғда ҳоким ўринбосари фуқаро билан ярим тунда жанжал қилди
21 сен 2022
2 339
МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари ярим тунда фуқаро билан тортишиб қолгани ҳақида видео тарқалди. Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 10 август куни соат тахминан 23:00ларда Яккабоғ тумани “Истиқлол” деҳқон бозори атрофида туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари М.Д. қурилишларни кўздан кечириб юрганда, фуқаро Н.Т. келгач, ҳеч бир сабабсиз иккаласи тортишиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда М.Д ва Н.Т.ларнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судига юборилган.