Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборакда ўзини давлат ўрмон хўжалиги раҳбари деб таништириб, фирибгарлик қилган шахс фош бўлди

Муборакда ўзини давлат ўрмон хўжалиги раҳбари деб таништириб, фирибгарлик қилган шахс фош бўлди

25 дек 2022
1 876
МАҲАЛЛИЙ

Фуқаро Б.Қ.нинг Қашқадарё вилояти ИИБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаро Ш.Н. ўзини Муборак давлат ўрмон хўжалиги раҳбари деб таништириб, Муборак тумани "Истиқлол" маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 10 гектар ер майдонини чорва моллари боқиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳолда 26,9 млн сўмга сотишга келишиб, келишилган пулларни ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: