Юртимизда қиш фаслида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши туфайли жойларда аҳолининг кўмир ёқилғисига бўлган талаби янада ортади. Айни кунда аҳоли хонадонларига арзон ва сифатли кўмир маҳсулотини етказиб бериш муҳим масалалардан биридир.
Туман ҳокими ташаббуси билан "Ғузор кўмир омбори" МЧЖ томонидан кўмир маҳсулотларини аҳоли хонадонларига босқичма-босқич етказиб берилмоқда.
Хусусан, туманнинг олис "Оби ҳаёт" ва "Янгикент" маҳаллалари аҳолиси учун арзонлаштирилган кўмир ёқилғиси етказиб берилди.