Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Миришкорда Янги йил карвони оилаларга қувонч улашди

Миришкорда Янги йил карвони оилаларга қувонч улашди

29 дек 2022
3 465
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Миришкор туманида Янги йил байрами арафасида туман ҳокими Шерали Санаев ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан аҳоли хонадонларига шодлик улашиш бошланди.

Байрам арафасида 100 дан ортиқ "Темир дафтар"га кирган, ёлғиз қария ва ногиронлар, уйда таълим оладиган ногиронлиги бўлган фуқаролар ва ҳарбий хизматдан ногирон бўлиб қайтганлар хонадонига 9 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда байрам совғалари етказиб берилди. 

Шунингдек, "Ўзбекистон қоракўл наслчилик" МЧЖ раҳбари Зулфиқор Сафаров томонидан янги йил арафасида бир бош туя сўйилиб, 300 кг тўя гўшти Помуқ ҳудудидаги 150 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга эҳсон сифатида тарқатилди. 55 нафар чўпонларга иссиқ кийим ва байрам совғалари топширилди.

Бундан ташқари, туман ташкилотлари томонидан беморлар ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, байрамлар совғалари улашилди.

Шу билан бирга туман прокуратураси томонидан "Гулшанбоғ" қишлоғида арзонлаштирилган озиқ-овқатлар ярмаркаси ташкил этилиб, аҳоли даструхони учун сифатли ва арзон маҳсулотлар етказиб берилди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: