Муротжон Азимов: Қамашидаги бозор вилоятдаги энг намуналиси бўлиши керак
Қашқадарё вилоят ҳокими Қамаши туманида қад ростлаётган умумий қурилиш майдони 7,5 гектар бўлган “Қамаши Файз” деҳқон бозорида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Бозор ҳудудида супермаркет ва минимаркет, савдо дўконлари, 650 ўринга мўлжалланган ёпиқ савдо павилиони, маъмурий бино, омборхона, ҳожатхона, енгил ва юк автомобиллари учун автотураргоҳ, ошхона қурилиш ишларининг якуний босқичи олиб борилмоқда.
Бозор тўлиқ ишга тушиши билан 1000 нафарга яқин аҳолининг бандлиги таъминланиб, даромад топиш имконияти яратилади.
Муротжон Азимов қурилиш ишларини пухта ва сифатли бажариш, муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш, имкон қадар яшил ҳудудларни кўпайтириш, аҳоли дам олиши ва савдо қилиши учун қулай шароитларни назарда тутиш бўйича топшириқлар берди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қамашида «Майданак» туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади
Ушбу зонада тадбиркорлик қилиш истагида бўлганлар учун қулай имконият.
Шавкат Мирзиёев Касби туманидaги маҳалла шароитларини кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев Касби туманидаги "Қамаши" маҳалласида бўлди.
Қарши марказий деҳқон озиқ-овқат бозорида арзон шакар учун узундан-узун навбатлар юзага келди
Дўконларда шакар нархи «осмонда».