Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қашқадарёда чин етим болаларнинг яна 15 нафари уйли бўлди

Қашқадарёда чин етим болаларнинг яна 15 нафари уйли бўлди

26 дек 2022
1 598
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Президентимиз юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг тақдири ва яхши яшашига алоҳида эътибор қаратиб, "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас", - деб таъкидлайдилар. Инсон бу дунёда барча орзу-истакларининг ижобатини кўриши, фаровон ҳаёт кечириши лозим.

Вилоятда 1 млн 247 мингдан ортиқ вояга етмаган болалар бўлиб, шундан, 2 мингдан ортиғи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлардир.

Ўзбекистон  Республикаси Президентнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2021 йил 9 августдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Бундай тизим мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор амалиётга жорий этилди ва энг муҳими бу юзлаб ёшларни тақдирларни изга солишга ёрдам бермоқда.

Вилоятимизда  2021  йил  24 нафар  шундай  етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар  уй-жой билан таъминланган  бўлса, 2022 йилда  жами 58 нафар болаларимизни уй-жой билан таъминлаш мақсадида 9 млрд 558 млн сўм маблағ ажратилди.

Президент қарори ижросини таъминланиши ортидан Қарши шаҳрида яшовчи чин етим болаларнинг яна 15 нафари янги йилни ўз хонадонларида кутиб олишади. Хонадонлар калитларини топшириш маросимида вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: