Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршидаги қотилликнинг янги тафсилоти: эркак қайнсинглисини офтоба билан урган

Қаршидаги қотилликнинг янги тафсилоти: эркак қайнсинглисини офтоба билан урган

23 июл 2022
3 774
МАҲАЛЛИЙ
Бироз аввалроқ руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур воқеанинг янги тафсилоти ҳақида маълумот берди.

Маълум бўлишича, Қарши туманидаги "Кожор" МФЙда яшовчи, вилоят aсаб-руҳий касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида турувчи руҳий касал М.П. жорий йилнинг 17 июль куни соат тахминан 07:15 ларда Қарши шаҳар "Каманди" МФЙда яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кирган. 

У “Нимага менинг оиламга аралашасан” деб аёл билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Натижада П.М. ҳовлида турган офтоба билан қариндоши Р.Д. нинг бошининг орқасига ўта шафқатсизларча уч маротаба уриб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказиб, ҳушсиз ҳолатга келтирган.
Олган тан жароҳати туфайли оламдан ўтган аёлнинг 3 нафар боласи етим бўлиб қолди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: