"Насаф" ўз сафига тажрибали ярим ҳимоячи қўшиб олди
"Насаф" футбол клуби 26 ёшли ярим ҳимоячи Жавоҳир Сиддиқовни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди.
Ортда қолган мавсумни "Қўқон-1912" сафида ўтказган Сиддиқов жамоаси билан Суперлига доирасида 21 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Футболчи "аждарлар" билан ижара асосида бир йиллик шартномага имзо чекди.
Ўхшаш янгиликлар:
«Насаф» Суперлиганинг 6-турида Қўқон клубига қарши майдонга тушади
«Аждарлар» энди ўз юришини Суперлигада давом эттиради.