Бош саҳифа » СПОРТ » Қамашилик 20 ёшли қиз Туркияда ҳам чемпион бўлди

Қамашилик 20 ёшли қиз Туркияда ҳам чемпион бўлди

15 авг 2022
1 386
СПОРТ

Туркиянинг Коня шаҳри мезбонлик қилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинлари тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Эндигина 20 ёшга қадам қўйган оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборова оғир атлетика бўйича аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда мутлақ чемпионликни қўлга киритди. Даст кўтаришда 109 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, икки курашда 235 кг натижа кўрсатган Турсуной барча йўналишда олтин медалларни ўзиники қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида Турсуной Жабборова Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 3 та олтин медални 
қўлга киритганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: