Воҳамиз спортчилари Паралимпия учун муҳим рейтинг очколари ва Осиё ўйинларига йўлланмани қўлга киритди
БААнинг Шаржа шаҳрида пара таэквондо бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколари берувчи саралаш мусобақаси ўз якунига етди.
Турнир Ўзбекистон спортчилари учун муваффақиятли ўтиб, ушбу нуфузли мусобақада эркаклар ўртасида терма жамоамиз шарафини -70 кг вазн тоифасида қашқадарёлик Жавоҳир Алиқулов ҳимоя қилган ҳолда олтин медални қўлга киритди ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколарини ҳамда Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига ҳам йўлланмани нақд қилиб қўйди.Шунингдек, яна бир Қашқадарё ўғлони Ҳайдаров Қудрат ҳам 63 кг вазнда барча рақибларини ер тишлатиб, олтин медал билан қайтадиган бўлди ва Жавоҳир Алиқуловнинг натижаларини такрорлади.
Ўхшаш янгиликлар:
ОЧЛ. "Насаф"нинг икки голига ҳам "Ал Веҳдат" жавоб қайтарди
Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган "Ал Веҳдат" - "Насаф" учрашуви якунига етди.
"Насаф" Қатар чемпиони дарвозасига 3 та гол уриб, ғалаба қозонди
Қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз ишончли ҳисобда ғалаба қозонди — 3:1.
4 та гол! «Насаф» Тошкентда «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
"Аждарлар"нинг ғалабали юришлари давом этмоқда.