Қарши шаҳар туғруқ комплексида электр таъминоти тикланди
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали матбуот хизмати маълум қилишича, 17 январь куни соат 07:55 да Марказий нимстанциясида юзага келган носозлик туфайли электр таъминотида узилиш кузатилган. Натижада Қарши шаҳрининг бир қисми ва туғруқ комплекси таъминотсиз қолган. Соат 12:05 да нимстанцияда содир бўлган носозлик тўлиқ бартараф этилиб, ҳозирда истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб берилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"
Шунингдек, Президент электр энергияси, газ муаммосига ҳам тўхталди.