УзАуто Моторс компанияси 2023-йилнинг 17 январь санасидан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклайди. Бу ҳақида "Ўзавто моторс" АЖ маълум қилди.
Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача пасайгани муносабати билан харидорларга автомобиль нархи пасайишини маълум қилади.
Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.
Ҳурматли харидорлар, шартномангиз бўйича автомобиль нархининг қанчага пасайганлиги ҳақида маълумот олиш учун ўз дилерлик марказингизга мурожаат қилишингизни сўраймиз.