"Права" олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.Х. фуқаро А.П.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан гўёки Ички ишлар органларида ишловчи таниши ёрдамида ўтказиб қўйиш эвазига 2,2 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 2 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-каналида хабар берилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди
У 3 нафар шахсга Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.