"ERIELL"га ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси, ДХХ Муборак шаҳар бўлинмаси ва туман ИИБ томонидан ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди.
Nasafnews.uz манбасига кўра, жорий йилнинг 6-январь кунида фуқаро Ҳ.С.нинг аризасига кўра Муборак тумани "Қурувчилар" МФЙда ўтказилган тезкор тадбирда А.О. муқаддам 7 марта Ўз. Рес. ЖКнинг 168-модда ва 28, 211-моддалар билан судланган бўлишига қарамасдан аризачининг ишончига кириб, унинг танишини ERIELL компаниясига ишга киритиб қўйиш эвазига 30 млн сўм талаб қилиб, кимёвий ишлов берилган 10 млн сўм пулларни юқоридаги манзилда "Матиз" автомашинасида ариза муаллифидан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳужжатлар процессуал расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Ўз. Рес. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши тергов ҳаракатлари олиб бориш учун вилоят прокуратурасига юборилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди
У 3 нафар шахсга Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.