Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Косонда ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг доллар олган фирибгар ушланди

Косонда ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг доллар олган фирибгар ушланди

24 авг 2022
1 348
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда яна бир тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаро Л.Р. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, уни 3 000 АҚШ доллари эвазига қўшни Тожикистон Республикасидаги олий ўқув юртининг иқтисод йўналишига ўқишга киритиб қўйиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: