Архив бошқармаси 2022 йил 2 млрд 126,300 миллион сўм маблағ ишлаб топди
Қашқадарё вилояти архиви ҳудудий бошқармасида 2022-йил давомида архив ишини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2023-йилдаги режаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида бошқарма бошлиғи С.Бобоқулов амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
«Вилоят архив бошқармаси 2022 йил 2 млрд 126,300 миллион сўм маблағ ишлаб топди. Архив сақловидаги ҳужжатлардан 54309 варақ таъмирланди, 6307 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тикланди. Вилоят ва туман давлат архивларида 3845 та ижтимоий ҳуқуқий сўровларга жавоб берилган. 35 та меҳнат стажи бўйича, 3692 ойлик маоши бўйича, 118 та бошқа сўровларга жавоб берилган.» - деди С. Бобоқулов.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёдаги таълим даргоҳларида 1,6 млрд сўм ўзлаштирилгани аниқланди
16,1 млрд сўмлик молиявий қонун бузилиш ҳолатлари фош бўлди.