Саъдулла Бобоқулов: Арзимас меҳнатим юрт равнақига ҳисса қўшган бўлса, бахтиёрман!
Инсон яшар экан, ҳаётда яшашдан мақсади ва орзулари бўлади. Донишмандлар айтганидек, амалларимиз орзуларимизга боғлиқ бўлади. Маррани баланд ва мақсадни юксак қўйсак, албатта етамиз. Яқинда “Санам” фабрикасининг 60 йиллик юбилейи муносабати билан С.Бобоқуловнинг фаолиятига тўхталиб ўтган эдик. Бугун эса у киши билан сиёсий фаолияти қачон бошлангани борасида суҳбат ўтказдик. С.Бобоқулов томонидан тақдим этилган маълумотлар бир-биридан қизиқарли.
С.Бобоқуловнинг сиёсат майдонига кириб келиши 2009 йилда, Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими марҳум Нуриддин Зайниев билан боғлиқ. Н.Зайниев бу инсонга Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан ўз номзодини қўйиш борасида тавсия берди.
Халқ ҳам бу ташаббускор ва ғайратли инсонга ишонч билдирди – сайловлардан муваққатли ўтган С.Бобоқуловга янада масъулиятли вазифа – ўша пайт иқтисодий инқирозга учраган “Санам” фабрикасини “банкрот”ликдан олиб чиқиш ва экспорт ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш топширилди.
С.Бобоқулов 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасида раҳбарлик лавозимида ҳам фаолият кўрсатди. Натижада палатага фаол аъзолар сони 30тадан 400 тага етди. Қашқадарё вилоят тадбиркорлари 4 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташаббус” кўрик-танловининг барча йўналишлари бўйича совринлар олишган.
2015 йилда эса С.Бобоқулов Хитой давлатига бориб, “Jinsheng Night Beautiful Xinjiang” компанияси бош директори, жаноб Х.Пан билан учрашди. Учрашувда Қашқадарё пахта толасини қайта ишлаш лойиҳаси бўйича келишув битими тузиб келинди. 2016 йил июлида ушбу битимга асосан Қарши туманида йирик лойиҳа – “LT textile”нинг пойдевори қўйилишига нинг пойдевори қўйилишига асос солиш учун жаноб Х.Пан ўзининг мутаҳасислари билан келиб пойдевор қўйилишига асос солинди. Мазкур лойиҳага дастлабки инвестиция 100 фоиз чет эл капитали – 100 миллион АҚШ доллари жалб этилганини ўз даврида катта ютуқ дейиш мумкин. Бу лойиҳа натижасида вилоятда толани қайта ишлаш кўрсатгич энг кам кўрсатгич 6,2 фоиздан 30 фоизга кўтарилди.
С.Бобоқуловнинг кейинги фаолияти янада самарали бўлди, дейиш мумкин. Хусусан, у 2017-2018 йилларда вилоят Инвестиция бошқармаси – янги тизимни шакллантириш ва 1 йил давомида вилоятга инвесторлар оқими ошириш борасида ишларни амалга оширди. Йирик саноат лойиҳаси – 200 миллион АҚШ доллари, 100 фоиз чет эл инвестицияси ҳисобланган “CONCH” қўшма корхонасига тамал тоши қўйилди. Ҳамда “UZ Shoes” каби йирик инвестициявий лойиҳалари орқали 5миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағни вилоятга олиб кирилишида С.Бобоқуловнинг хизматлари катта.
2018-2020 йиллар Ғузор туман ҳокими сифатида ҳам С.Бобоқулов чет эллик инвесторларни жалб этиш ишларига алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, 1 миллион АҚШ доллари инвестиция ҳисобига полимер қувурлари ишлар чиқарувчи корхона - “POOYA POLYMER TEHRAN” Канада фуқароси жаноб Камрон фаолият бошлади.
Яна бир лойиҳа - 1 миллион АҚШ доллари – 100 фоизлик чет эл инвестицияси ҳисобига “Буюк Амир” – хизмат кўрсатиш экспорти корхонаси ҳам С.Бобоқуловнинг ташаббуси ҳисобланади. Бу корхона ҳозирги пайтда тумандаги 2 сектор ҳудудида йилига 200 минг АҚШ долларилик хизмат кўрсатиш экспортини амалга ошириши кўзда тутилган. Ушбу корхонага туман ҳокимлиги балансида турган автобаза “0” балансида берилган. Ҳозирда ойма-ой корхона даромадлари ошиб бормоқда.
С.Бобоқулов Ғузор туман ҳокими сифатида фаолияти давомида кўплаб ютуқларга
эришган. 2019 йилда туманда 30 минг тонна ғалла етиштирилиб, тарихий ғалаба такрорлангани ҳам сўзимиз исботи. Шу йили пахтадан ҳам ҳосилдорлик юқори бўлди. “Арзимас меҳнатим билан Ватан тараққиёти учун кичик ҳиссам қўшилганлигидан фахрланаман”, дейди вилоят архив бошқармаси бошлиғи, “Сарбон” директорлар кенгаши раиси С.Бобоқулов.
Ёшлигида спортнинг самбо ва дюздо турига меҳр қўйиб спорт устаси бўлган С.Бобоқулов айни пайтда вилоят самбо федерацияси бўлими раҳбари сифатида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.
Маълумот ўрнида эса 1991 йилда мустақилликнинг илк қалдирғочлари сифатида ташкил этилган “Сарбон LTD” компаниясида бугунги кунда 980 нафар ишчи-ходимлар ишламоқда. Дастлаб иш бошлаганида эса бу компанияда атиги 3 нафар ишчи меҳнат қилган, холос.
Бу инсонни саховатпешалиги борасида ҳам салмоқли рақамларни келтириб ўтиш мумкин. Масалан, ўтган давр мобайнида ва пандемия вақти давомида вилоят аҳолисининг эҳтиёжманд қатламига ҳомийлик ва беғараз ёрдами сифатида 2 миллиард сўм атрофида кўмак кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар:
Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди
Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими лавозимига расман тасдиқланди
М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Қарши тумани ҳокими ўринбосарлари фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қарамоқда
Ўтган йилда йўлланган мурожаатларга ҳанузгача жавоб қайтарилмаган.
Миллий маҳсулот – миллий ғурур
Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак.