Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Миришкорда яна иккита завод қурилади

Миришкорда яна иккита завод қурилади

03 фев 2023
2 955
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

"NasafNews" манбасига кўра, Миришкор тумани Помуқ қишлоғида "Оригинал цоттон Миришкор" МЧЖ томонидан умумий қиймати 48,5 млрд сўмлик пахта ва чигитни қайта ишлаш заводларини қуриш ишлари бошланган.

Бугун завод биноси пойдеворига тамал тоши қўйилган

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Узаков, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Обламурод Боймиров, Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаев ва сектор раҳбарлари иштирок этишган.

Дастлаб, Қуръон тиловат қилиниб, қурилиш ишларида иштирок этувчилар ва кекса авлод вакиллари учун дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

Ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва пахтани қайта ишлаш лойиҳаси учун Помуқ қишлоғи "Янги қишлоқ" маҳалласи ҳудудидан 7,9 гектар ер майдони ажратилган.

Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш заводининг йиллик қуввати 2 минг тоннани, пахтани қайта ишлаш заводини эса 10000 тоннани ташкил этади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: