Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Чироқчилик уч нафар шахс Самарқандда ўғрилик жиноятини содир этди
Чироқчилик уч нафар шахс Самарқандда ўғрилик жиноятини содир этди
18 фев 2023
1 494
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, Самарқанд шаҳар Саттепо маскани “Гулистон” МФЙда яшовчи, фуқаро Самарқанд вилоят ИИБ Навбатчилик Қисмининг “102” операторига мурожаат қилиб, 2023-йил 15-январ кунидан 16-январ кунига ўтар кечаси ўзига тегишли бўлган “CОБАЛТ” русумли автомашинасини 4 дона ғилдиракларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум килган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2023-йил 16-январ куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилаётган эди.
Самарқад шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, мазкур ўғрилик жиноятини Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани “Наврўз” МФЙ Жар қишлоғида яшовчи 3 нафар шахслар содир этганлиги аниқланди.
Ушбу шахслар, жорий йил 1-феврал куни ўғирланган шиналарни Қарши шаҳридаги бозорга олиб бориб, 300 АҚШ доллари эвазига сотиб, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборишган.
Гумон қилинувчилар билан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, улар жорий йил 17-январ кунига ўтар кечаси соат 02:00ларда Яккабоғ тумани Ғозлиқ МФЙ Ғозлиқ қишлоғида яшовчи фуқарога тегишли бўлган Лаcетти-Жентра русумли автомашинанинг ҳам бир дона шинасини ўғирлаганлиги аниқланиб, улардан бир дона шина ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.