Занжир энергетикадан саноатнинг бошқа соҳаларига ҳам уланган. Хусусан, бўёқ ва лаклар ишлаб чиқариш 7 баробардан кўпга, автомобиль ишлаб чиқариш дяерли 4 баробарга, двигатель ишлаб чиқариш деярли 3 баробарга, цемент ишлаб чиқариш 2 баробардан кўпга қисқарган.
Яна бир оғир зарбани текстиль соҳаси қабул қилиб олган. Хусусан, калава ип ишлаб чиқариш 31%га қисқарган.
Анчадан буён деградация кузатилаётган ароқ ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса кризисли январда ортган.