Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб АИ-80 6 800 сўмдан сотилиши мумкин
2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғи «ноль» ставкада қўлланаётган эди.
2023 йил 1 мартдан ушбу муддат тугайди.
Маълумотларга кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши марказий деҳқон озиқ-овқат бозорида арзон шакар учун узундан-узун навбатлар юзага келди
Дўконларда шакар нархи «осмонда».