Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "IELTS халқаро имтиҳонларда 7.0 ва ундан юқори балл олган 10 мингдан ортиқ ёшларга 20,4 млрд сўм тўлаб берилди", - Алишер Саъдуллаев халқаро имтиҳонларда юқори натижаларни қайд этган ёшларга ажратилган маблағлар ҳақида тўхталиб ўтди

"IELTS халқаро имтиҳонларда 7.0 ва ундан юқори балл олган 10 мингдан ортиқ ёшларга 20,4 млрд сўм тўлаб берилди", - Алишер Саъдуллаев халқаро имтиҳонларда юқори натижаларни қайд этган ёшларга ажратилган маблағлар ҳақида тўхталиб ўтди

03 мар 2023
1 182
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Telegram-канали орқали Ўзбекистонда IELTS'дан илк бор 9.0 баллик натижа қайд этган Бекзод Мираҳмедовни табриклади.

"IELTS ZONE ўқув маркази асосчиси Бекзод Мираҳмедов IELTS имтиҳонидан 9.0 баллик натижа қайд этди. Ушбу энг юқори натижа Ўзбекистон учун биринчиси ҳисобланади. Машаққатли меҳнат ортидан эришилган ушбу ажойиб натижа билан Бекзод акани табриклайман! Келгусида тил билимдонларимиз кўпайишини тилаб қоламан.

IELTS каби халқаро имтиҳонларда 7.0 ва ундан юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон пуллари компенсация қилиб берилмоқда. Уларнинг сони ҳозирда 10 мингдан ошди ва 20,4 млрд сўм тўлаб берилди. Бундан мақсадимиз ҳам тил билиш бўйича билимдон ва энг чўққига чиқадиган ёшларни кашф этишдир.» - дейди Ёшлар ишлари агентлиги директори Telegram'даги саҳифасида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: