Ғузор туман ҳокимлиги биносига чорва молларини ҳайдаб келган тадбиркор масаласи юзазидан муносабат билдирилди
Ғузор туманидаги “Етти саодат нури” МЧЖ раҳбари Панжиев Ихтиёр ижтимоий тармоқлар орқали чорва фермер хўжалигига ер майдони ажратилмаганлиги ва экин ерлари учун сув йўқлиги ҳақида мурожаат қилган.
Аниқланишича, “Етти саодат нури” МЧЖга 2020 йил 13 май куни АТ “Халқ банки” Ғузор филиали томонидан 4 млрд 278 млн сўм миқдордаги чорва кредит маблағи ажратилган ва Австрия давлатидан 152 бош зотли қорамоллар олиб келинган.
Қайд этиш керакки, банк кредитини ажратиш жараёнида МЧЖга тегишли ер майдонлари етарли эканлиги эътиборга олинган. Хусусан, Ғузор тумани ҳокимининг 10.06.2019 йилдаги ва 29.01.2021 йилдаги қарорларига асосан “Етти саодат нури” масъулияти чекланган жамиятига жами 81,5 гектар, шундан 78,46 гектар суғориладиган ер майдонлари ажратиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 46-1-моддаси 1-қисми
3-бандида чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларини етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар ва лалмикор ерлардан — камида 1 гектар ўлчамда ажратилиши назарда тутилган.
Ушбу қонун нормаларига кўра, “Етти саодат нури” МЧЖ томонидан келтирилган 152 бош чорва моллари учун жами 45,6 гектар ер майдони талаб этилади. (МЧЖга 36 гектар суғориладиган ер майдони меъёрдан ортиқ ажратиб берилган.) “Етти саодат нури” МЧЖ раҳбари И.Панжиевнинг яна қўшимча ер майдони ажратиш ҳақидаги оғзаки мурожаатига жавобан И.Панжиевга қонун талаблари тушунтирилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги ПФ-6243-сонли қарори асосида маҳаллий ҳокимликлардан ер бериш ваколати олинганлиги боис, И.Панжиев келгусида ер майдонини фақатгина аукцион савдолари орқали олиш тартиби тушунтирилган. Бундан ташқари, туман Ирригация бўлими ва туман Насос станциялари Ғузор участкасидан олинган маълумотга кўра, жамиятга қарашли ер майдонини суғориш учун етарли миқдорда сув бўлган ва қўшимча фойдаланиш учун жамиятда мавжуд носоз ер ости қудуғи таъмирланиб, сув чиқариш насослари ўрнатиб берилган.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимлик томонидан мазкур фермер хўжалигига бепул техника хизматлари кўрсатилган ва бошқа ҳомийлик ёрдамлари билан қўллаб-қувватланиб келинган.
Биргина, 2022 йилнинг октябрь ойида туман ҳокимлиги томонидан тумандаги юқори унумли техникалар жалб этилиб, МЧЖнинг 50 гектар ер майдонида 25 млн. 400 минг сўмлик ер тайёрлаш ишлари бепул бажариб берилган. Жорий йилнинг 27 февраль куни фуқаро Ж.Панжиев акаси И.Панжиевнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан асоссиз равишда терговга жалб этилганлигидан норози бўлиб ўзига тегишли чорва молларини туман ҳокимлиги биноси олдига олиб келган.
Фуқаронинг жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан қилган мазкур ҳаракати юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Юқоридагиларга кўра, Ғузор тумани ҳокимлиги “Етти саодат нури ”МЧЖ фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун ваколати доирасида амалий ёрдам бериш учун тайёрлигини маълум қилади.
Ўхшаш янгиликлар:
Ғузорлик фермер туман марказидаги банк биноси олдига чорва молларини ҳайдаб борди
Фермер шу орқали ўз норозилигини билдирмоқчи бўлган.
Ғузорда 55 ёшли маҳалла раиси ноқонуний ер сотаётган вақтда пора билан қўлга тушди
Шуҳрат Турсунов раҳбарлигидаги тизим "чиримоқдами?"