Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Бош прокуратура блогер вафоти бўйича расмий маълумот берди

Бош прокуратура блогер вафоти бўйича расмий маълумот берди

05 мар 2023
3 918
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

5 март куни 26 ёшли Фарход Маннапов (Mittivine) ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган. 

Ф.Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. 

Бош прокуратура жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳамдардлик билдиради.

Бош прокуратура.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: