Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ўзбекистон Марказий банки январ ойида дунёдаги ягона йирик олтин сотувчиси бўлган
Ўзбекистон Марказий банки январ ойида дунёдаги ягона йирик олтин сотувчиси бўлган
07 мар 2023
1 156
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, Ўзбекистон Марказий банки январь ойида дунёдаги ягона йирик олтин сотувчиси бўлган.
Январь ойида регулятор хорижга 12 тонна қимматбаҳо метал сотган. Бу ўтган йилнинг ноябр ойида экспорт қилинганидан олти баравар кўп ёки 2022 йил биринчи чорагидаги ҳажмнинг деярли ярмини ташкил этади.
Маълумотларга кўра, 2023 йил январ ойида жаҳон марказий банклари расмий олтин захираларини 31 тоннага оширди. Олтин хариди бўйича Туркия Марказий банки захирасини 23 тоннага тўлдириб, энг йирик харидор бўлди. Шунингдек, Хитой Халқ банки 15 тонна ва Қозоғистон Миллий банки 4 тонна қимматбаҳо метал харид қилди.